АсосийDunyo

SpaceX Саудия Арабистонидан биринчи аёлни коинотга учирди(видео)

'SpaceX  Саудия Арабистонидан биринчи аёлни коинотга учирди(видео)'ning rasmi

SpaceX  компанияси 21 май куни Ax-2 миссиясини XKSга олиб чиқадиган Falcon 9 ракетасини учирди. Экипаж тўрт кишидан иборат: америкалик астронавтлар Пегги Уитсон (экипаж командири) ва Жон Шофнер, шунингдек, саудиялик Али ал-Карни ва Раян Барнави.

34 ёшли Раяна Барнави Саудия Арабистонидан космосга саёҳат қилган биринчи аёл бўлади. У биотиббиёт мутахассиси. Ах-2 миссиясида Барнави илдиз ҳужайралари ва кўкрак саратони билан боғлиқ тадқиқотларга эътибор қаратади.

Ракета Флоридадаги NASA космик марказидадан учирилган. Космик кема 22 май куни эрталаб соат 9:16 да (Москва вақти билан 16:16) XKS билан туташиши режалаштирилган.

Экипаж фазодаги станцияда инсон физиологияси, физикаси ва техникаси каби соҳаларда 20 дан ортиқ илмий ва технологик тажрибалар ўтказади.

    Бошқа янгиликлар