1

Россиядаги ўзбекистонликлар ҳуқуқлари ҳимоячиси Баҳром Ҳамроев 14 йилга қамалгани айтилди

ДУНЁ 25.05.2023, 11:47
Россиядаги ўзбекистонликлар ҳуқуқлари ҳимоячиси Баҳром Ҳамроев 14 йилга қамалгани айтилди

Россиядаги ўзбекистонликлар ҳуқуқлари ҳимоячиси Баҳром Ҳамроев 14 йилга озодликдан маҳрум қилинди. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.

Хабарда айтилишича, Россиянинг иккинчи Ғарбий округ ҳарбий суди Ҳамроевни терроризмни оқлаш ва террорчилик фаолиятини ташкил этишда айбдор деб топган. Суд жараёнида прокурор унга нисбатан 21 йиллик қамоқ жазоси беришни сўраган.

Ҳамроев Россия Жиноят кодексининг 205,2-моддаси 2-қисми (терроризмни оммавий оқлаш) ва 205,5-моддасининг 1-қисми (Россия Федерацияси қонунчилигига мувофиқ террорчи деб топилган ташкилот фаолиятини ташкил этиш) бўйича айбдор деб топилган. Ҳуқуқ ҳимоячиси ўзини “Мемориал” (хорижий агентлик ташкилоти деб таснифланган) ва “Гражданское содействие” (хорижий агентлик ташкилоти деб таснифланган) ташкилотлари билан ҳамкорлик қилишини тан олган.

Тергов маълумотларида Ҳамроевнинг “Ҳизб ут-таҳрир” террорчи ташкилоти ҳамда Ўзбекистонда Адлия вазирлиги рўйхатидан ўтмаган “Бирлик” партиясига аъзо экани қайд этилган. Баҳром Ҳамроевнинг ўзи бу даъволарни рад этган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1