1

Ўзбекистоннинг икки ҳудудида қарийб 500 млн. сўм субсидия маблағларини ўзлаштирган корхона раҳбарлари аниқланди

ЖИНОЯТ 25.05.2023, 18:36
Ўзбекистоннинг икки ҳудудида қарийб 500 млн. сўм субсидия маблағларини ўзлаштирган корхона раҳбарлари аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Олот туман бўлими томонидан  терговга қадар текширув ўтказилди. Бу ҳақда Департамент Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Унда “Ш.Г.” МЧЖ раҳбари Ф.Ш. ва бошқалар Навоий вилоятидаги “Н.А.” МЧЖ раҳбарининг электрон имзосини қўлга киритиб, ушбу МЧЖга артезиан қудуқларни қазиш бўйича 641,6 млн сўм субсидия ажратилишига эришиб, Жондор ва Вобкент туманларида амалда бажарилмаган ишларни қўшиб ёзиш орқали 341,1 млн сўм субсидия маблағини талон-торож қилганликлари аниқланган.

Департаментнинг Қамаши тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “D.Q.” ишлаб чиқариш кооперативи раҳбари Н.Э. ва бошқалар ижтимоий ҳимояга муҳтож 51 нафар фуқарони иш билан таъминлаш учун ажратилган 153 млн сўм субсидия маблағларини ўзларининг шахсий эҳтиёжлари учун сарфлаб талон-тарож қилганликлари аниқланган. 

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1