1

Сирдарёда Tracker йўлнинг қарама-қарши йўналишида ҳаракатланди (видео)

ЖАМИЯТ 26.05.2023, 09:14
Сирдарёда Tracker йўлнинг қарама-қарши йўналишида ҳаракатланди (видео)

Аввалроқ, ижтимоий тармоқда Tracker автомобили ҳайдовчиси автомобиль йўлида қарама-қарши йўналишда ҳаракатлангани акс этган видео тарқалди. 

Сирдарё вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ Ахборот хизмати ҳолатга муносабат билдирди.

Олиб борилган суриштирув ишлари давомида видеотасвирдаги Tracker транспорт воситаси Ёшлар ишлари агентлиги Сирдарё вилояти бошқармасига тегишли эканлиги аниқланган. Видео тасвирдаги ҳолат жорий йилнинг 24 май куни соат 14:10 ларда Гулистон шаҳар ҳудудидан ўтувчи 4 R 18 автомобиль йўлининг 20-21 километрлари оралиғида содир бўлгани маълум бўлган.

Мазкур ҳолат юзасидан Х.З. исмли ҳайдовчига нисбатан МЖтКнинг 128-5-моддаси (транспорт воситалари ҳайдовчиларининг халақит бериши ёки авария ҳолатини юзага келтириши, йўлнинг қарама-қарши ҳаракатланиш учун мўлжалланган томонига ёки бўлагига чиқиши) 2-қими бўйича маъмурий баённома расмийлаштирилиб, транспорт воситаси вақтинча сақлаш учун жарима майдончасига жойлаштирилган ва Ёшлар ишлари агентлиги Сирдарё вилояти бошқармасига тегишли тартибда тақдимнома киритилган. Ҳайдовчи Х.З. агентликнинг 25 кундаги хатига кўра ишдан бўшатилган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1