1

Тошкентда 15 кишига мавжуд бўлмаган рейсга жами 246 520 800 сўмлик авиачипталар сотилди

ЖИНОЯТ 26.05.2023, 16:58
Тошкентда 15 кишига мавжуд бўлмаган рейсга жами 246 520 800 сўмлик авиачипталар сотилди

Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туманида 32 ёшли шахс томонидан 15 кишига мавжуд бўлмаган авиачипталар сотилгани аниқланди. 

Бу ҳақда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси Матбуот хизмати хабар берди

Маълум қилинишича, 2022 йил давомида фирма раҳбари бўлиб ишлаган 32 ёшли О.Т. 15 нафар фуқарога жами 246 520 800 сўмлик мавжуд бўлмаган авиачипталарни сотган. У фуқаролардан олинган пулларни фирманинг банк ҳисоб рақамига ўтказмай, ўз эҳтиёжлари учун сарфлаб юборган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси (“Фирибгарлик”) билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов давом этмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1