1

Қашқадарёда йўл бермаган ҳайдовчиларни қурол билан қўрқитиб қўймоқчи бўлган йигит 5 суткага қамалди

ЖАМИЯТ 27.05.2023, 19:00
Қашқадарёда йўл бермаган ҳайдовчиларни қурол билан қўрқитиб қўймоқчи бўлган йигит 5 суткага қамалди

Аввалроқ, ижтимоий тармоқда бир йигит машина ҳайдаётган вақтида қўлига ўйинчоқ тўппончани олиб, қўлини ойнадан чиқарган ҳолда турли ҳаракатлар қилгани акс этган видео тарқалди.

Қашқадарё вилояти ИИБ Матбуот хизматининг хабар қилишича, олиб борилган суриштирувлар натижасида ҳуқуқбузар ҳайдовчининг шахсига аниқлик киритилиб, қўлга олинган.

"24 май куни Шаҳрисабзда ўзимнинг машинамда ҳаракатланиб кетаётганимда машиналар менга йўл бермагани учун уларни қувиб ўтдим. Шунда ҳам йўл бермай, ўйин қилгани сабаб шу ўйинчоқ пистолетни чиқариб кетдим. Пистолетни Тошкентдан интернет орқали қизиқиш учун заказ қилиб олгандим. Аҳмоқлик қилдим, қилган ишимдан пушаймонман”, - дейди ҳуқуқбузар йигит.

Ҳолат Жиноят ишлари бўйича Шаҳрисабз шаҳар судида кўриб чиқилди. Йигит МЖтКнинг 125-моддаси 3-қисм, 128-моддаси 3-қисм ва 180-моддаларида назарда тутилган ҳуқуқбузарликларни содир этган деб топилиб, унга 5 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1