1

Корея институти билан 6,6 млн АҚШ доллари миқдоридаги грант лойиҳасини амалга ошириш бўйича битим имзоланди

ЖАМИЯТ 27.05.2023, 20:31
Корея институти билан 6,6 млн АҚШ доллари миқдоридаги грант лойиҳасини амалга ошириш бўйича битим имзоланди

Жанубий Кореяда Табиат ресурслари вазирлиги ва Корея атроф-муҳит саноати ва технологиялари институти (КЕИТИ) ўртасида Жиззах вилоятида тиббиёт чиқиндиларини утилизация қилиш ва полигонлардан чиқаётган газларни ушлаб қолувчи обектларни қуриш лойиҳаси доирасида дастлабки истиқболлари муҳокама қилинди, дея хабар бермоқда Табиат ресурслари вазирлиги. 

Қайд этилишича, Табиат ресурслари вазирлиги Корея атроф-муҳит саноати ва технологиялари институти (КЕИТИ) билан қиймати 6.6 млн. АҚШ доллари миқдоридаги грант лойиҳасини амалга ошириш бўйича битим имзоланган. 

Шунингдек, учрашувда тиббиёт чиқиндиларини утилизация қилиш ва полигонлардан чиқаётган газларни ушлаб қолувчи обектларни қуриш лойиҳаси доирасида кореялик мутахассислар ушбу лойиҳанинг аҳамияти ва самарадорлиги тўғрисида атрофлича маълумот беришди.

Қайд этиш жоизки, лойиҳа доирасида амалга ошириладиган чора-тадбирлар: 500 кВт-1 МВт қувватига тенг чиқинди полигонларидан чиқаётган газларни йиғиш иншоотини қуриш, 500 кВт-1 МВт қувватга эга электр стансиясига уланиши мумкин бўлган чиқинди газ йиғиш тизимини қуриш, кунига 5-10 тонна тиббиёт чиқиндиларни ёқиш иншоотини ўрнатиш, моддий техник базани мустаҳкамлаш мақсадида махсус техникалар ва бошқа қурилмалар харид қилиш режалаштирилган. 

Шунингдек, 6 та чиқиндиларни қайта юклаш стансиясини қуриш, 5 та янги полигон қуриш ҳамда янги қурилган полигонларга тиббиёт чиқиндиларни ёқиш усули билан йўқ қилиш ускунаси, компост қилиш ускунаси, контейнерлар ва махсус техникалар харид қилиш кўзда тутилган.

Учрашувда келгусида КЕИТИ нинг Тошкентдаги офисини очиш истиқболлари муҳокама қилинди. Мазкур офис бутун Марказий Осиё давлатлари учун минтақавий марказ сифатида хизмат қилади.

Ташриф якунида КЕИТИ Табиат ресурслари вазирлиги билан ўзаро ҳамкорлик тобора ривожланиб бораётганлигини алоҳида таъкидлади. Қолаверса, келгусида ҳамкорликни янада юқори даражага кўтариш муҳим эканлиги қайд этилди, дейилади хабарда. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1