Хоразмда 61 ёшли эркак 3-синф ўқувчиларига беҳаё хатти-ҳаракатлар қилгани айтилди

ЖИНОЯТ 28.05.2023, 09:49
Хоразмда 61 ёшли эркак 3-синф ўқувчиларига беҳаё хатти-ҳаракатлар қилгани айтилди

Хоразм вилояти Хонқа туманида дарс пайти 3-синф қизларига беҳаё хатти-ҳаракатлар қилган 61 ёшли ўқитувчи 5 суткага қамалди. Бу ҳақда “Nemolchi.uz” лойиҳаси хабар берди.

Хабарда айтилишича, 4 май куни Хонқа туманидаги мактаблардан бирида рус тили ўқитувчиси бўлган 1962 йилда туғилган эркак Б.Р. дарс пайти 3-синфда ўқийдиган икки нафар қизнинг орқаси, елкалари, қўллари, қорнини ушлаб, юбкасини остига қўлини тиқиб силаган.

Қизлар бу ҳақда ота-оналарига айтган, улар ўз навбатида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилган. Ўқитувчига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 41-1-моддаси (шаҳвоний шилқимлик қилиш) билан иш очилган. 25 май куни айбланувчига нисбатан 5 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.

“Nemolchi.uz” лойиҳасининг қайд этишича, ўқитувчининг қилмиши нотўғри малакаланган ва унга нисбатан Жиноят кодексининг 129-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиши керак эди. Судланувчи қизларга нисбатан уятсиз ҳаракатлар қилганини тан олмаган ва аксинча, улар яхши ўқигани учун елкаларига қоқиб қўйганини айтган. Лекин тўпланган маълумотлар қизларнинг гапини тасдиқлади.

“Яъни тергов ва суд педагог кичик ёшдаги қизларнинг интим аъзоларини ушлаганини билди ва буни оғирлаштирувчи ҳолат деб топмадими?  Бундай жиноятлар Жиноят кодексининг 129-моддаси (16 ёшга тўлмаган шахсга нисбатан уятсиз-бузуқ ҳаракатлар қилиш) 2-қисми “б”, “в” ва “ж” бандлари билан квалификация қилиниши лозим.

Бунинг учун жазо эса 3 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёки ўқитувчилик фаолияти билан шуғулланишни тақиқлаган ҳолда 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилишни назарда тутиши керак. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 41-1-моддаси бўйича максимал жазо 10 сутка маъмурий қамоқ жазосини назарда тутади ва у болалар билан ишлашда давом этиши мумкин”, — дейилади хабарда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1