1

Афғонистон Эронга уруш эълон қилди. Чегарадаги тўқнашувда қурбонлар бор

ДУНЁ 28.05.2023, 15:23
Афғонистон Эронга уруш эълон қилди. Чегарадаги тўқнашувда қурбонлар бор

Эрон ва Афғонистон ўртасидаги чегара пости яқинида отишма содир бўлди. Оқибатда икки эронлик чегарачи ва бир “Толибон” жангчиси ҳалок бўлди. Бу ҳақда “Reuters” хабар берди.

Бир неча киши ҳам жароҳатланган ҳодисага нима сабаб бўлгани ҳозирча аниқ эмас, бироқ бу икки давлат ўртасида сув ҳуқуқлари бўйича кескинлик фонида содир бўлган.

Теҳрон Афғонистондаги “Толибон” ҳукуматини Ҳилманд дарёсидан Эроннинг қуриб қолган шарқий ҳудудларига сув оқимини чеклаб, 1973 йилда тузилган шартномани бузганликда айблаган, “Толибон” бу айбловни рад этган.

Эрон полицияси бошлиғи ўринбосари Қосим Ризоий “Толибон” кучлари халқаро қонунлар ва яхши қўшничиликка риоя қилмасдан, “Сасоли” назорат-ўтказиш пунктини ўққа тута бошлаганини, шундан сўнг  қатъий жавоб қайтарилганини айтган.

Ўз ўрнида, “Толибон” Мудофаа вазирлиги матбуот котиби Инаятуллоҳ Ховаразмий Нимроз вилоятидаги Конг туманининг чегара ҳудудларида Эрон аскарлари томонидан отишма бошланганини даъво қилган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1