АсосийDunyo

Эрдўғон расман Туркия президенти этиб қайта сайланди

'Эрдўғон расман Туркия президенти этиб қайта сайланди'ning rasmi

Туркияда президентлик сайловларининг иккинчи босқичида бюллетенларнинг 99 фоиздан ортиғи санаб чиқилгач, амалдаги давлат раҳбари Ражаб Тоййиб Эрдўғон янги муддатга қайта сайланди. Бу ҳақда Туркия Олий сайлов кенгаши маълум қилди, деб ёзади Анадолу.

Дастлабки маълумотларга кўра, Эрдўғон 52,14 фоиз овоз тўплади. Унинг рақиби, мухолифатдан ягона номзод Кемал Қиличдарўғли 47,86 фоиз овоз олди.

Олий сайлов кенгаши раҳбари Аҳмет Енерга кўра, амалдаги президентни 27 513 587 сайловчи, Қиличдарўғлини эса 25 260 210 нафар сайловчи қўллаб-қувватлаган.

Эрдўғон 28 май куни Истанбулда тарафдорлари олдида нутқ сўзлаб, ўзининг ғалабасини эълон қилди.

Қиличдарўғли, сайлов натижаларига бағишланган нутқида, овоз бериш сўнгги йиллардаги энг адолатсиз тарзда ўтказилганини айтди, аммо мағлубиятини бевосита тан олмади.

Бир қатор давлатлар етакчилари Эрдўғонни қайта сайлангани муносабати билан табриклашди. Табриклаганлар орасида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ҳам бор. 

    Бошқа янгиликлар