1

Тошкент вилоятида эркак ногиронлиги бор танишини пичоқлаб ўлдирди

ЖИНОЯТ 29.05.2023, 10:55
Тошкент вилоятида эркак ногиронлиги бор танишини пичоқлаб ўлдирди

Тошкент вилоятида эркак сигир сабаб ўз танишини пичоқлаб ўлдирди. Бу ҳақда “Мillar” дастурида хабар берилди.

Хабарда айтилишича, ҳолат 22 май куни содир бўлган. Юқори Чирчиқ тумани “Истиқлол” МФЙда яшовчи 2-гуруҳ ногирони бўлган эркакни бошқа бир маҳаллада яшовчи фуқаро пичоқлаб ўлдирган. Жиноятни содир этган эркак 1990 йилда туғилган бўлиб, марҳум билан қўшни маҳаллада яшаган.

Ҳодисага гувоҳ бўлган марҳумнинг қизи воқеа сабабларини айтиб берди. Унга кўра, ҳолатга сигир сабаб бўлган. Марҳумнинг сигири ечилиб кетиб, уни олиб келиш учун қизини чақирган. Кейин гумонланувчи келиб, сигир масжидники эканлиги, уни ўғирлашганини айтган. Оқибатда тортишув содир бўлган.

“Уни ҳайдадим, кетинг, дедим. Пичоқ тиққанидан кейин югуриб келиб 102 га телефон қилдим. Қайтсам, дадам ерда қонга беланиб ётган экан. Акамга ҳам пичоқ тиради у киши”, дейди марҳумнинг қизи.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Юқори Чирчиқ тумани прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 97-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1