АсосийJamiyat

Тошкентдаги боғчада болалар ухламагани учун оёғига игна тиқилди

'Тошкентдаги боғчада болалар ухламагани учун оёғига игна тиқилди'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда Янгиҳаёт тумани 122-боғчада болаларни ухламагани учун оёқларига игна тиқишаётгани айтилаётган видео хабар тарқалди.

️Тошкент шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ҳолат юзасидан расмий маълумот берди. 

Маълум қилинишича, Педагогика коллежи ўқувчиси Р.М. амалиётини ўташ учун  Янгиҳаёт тумани “Орият” МФЙда жойлашган 122-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотига 2023 йил 11 май кунидан 4-сонли кичик гуруҳга  қабул қилинган.

2023 йил 26 май куни шу гуруҳдаги тарбияланувчилар ухламаганлиги сабабли 2-3 нафарига игна тиқиб олганлигини аниқланди. Ҳозирда талаба Р.М. амалиётдан четлатилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Янгиҳаёт туман ИИО ФМБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар