Андижонда 20 ёшли йигит севган қизини қутқараман деб каналда чўкиб кетди

ЖАМИЯТ 29.05.2023, 12:08
Андижонда 20 ёшли йигит севган қизини қутқараман деб каналда чўкиб кетди

Ижтимоий тармоқларда Андижон вилояти Марҳамат туманида йигит севган қизини каналдан қутқармоқчи бўлиб, ўзи чўкиб кетгани тўғрисида хабарлар тарқалди. Таъкидланишича, Марҳамат туман прокуратураси томонидан фуқаро А.Н.нинг сувда чўкиб вафот этгани юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Маълум бўлишича, 5 май куни соат 18:00 ларда шу туманда яшаган 20 ёшли йигит А.Н. “Роҳат” МФЙ ҳудудидан оқиб ўтувчи Жанубий Фарғона каналига чўкиб кетган. Ҳолат юзасидан сўралган гувоҳларнинг кўрсатмасига кўра, у шу туманда яшовчи, ўзига аввалдан таниш бўлган қиз Г.Х.ни қутқариш мақсадида сувга тушган. Қиз атрофдаги одамлар томонидан қутқариб қолинган.

Терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида А.Н.нинг жасадини топиш бўйича тегишли ташкилотларга топшириқлар берилган. Натижада А.Н.нинг жасади 8 май куни 11:30 ларда Жанубий Фарғона каналининг “Полвонтош” МФЙ ҳудудидан оқиб ўтувчи қисмидан топилган.

Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида шахслардан тегишли тушунтириш хатлари олиниб, тегишли ташкилотларга алоҳида топшириқлар юборилиб, суд-тиббий экспертизаси тайинланган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1