1

Тошкент вилоятидаги мактабда ўқувчилар дарсга киритилмасдан, мажбурий тадбирга жалб қилинди

ЖАМИЯТ 29.05.2023, 13:18
Тошкент вилоятидаги мактабда ўқувчилар дарсга киритилмасдан, мажбурий тадбирга жалб қилинди

Жорий йилнинг 8 май куни ижтимоий тармоқларда Чирчиқ шаҳридаги 17-сонли умумтаълим мактаби ўқувчилари соат 9:30да дарсга киритилмасдан, мажбурий тарзда тадбирга жалб этилгани хақида танқидий хабар тарқалган. Tошкент вилояти Халқ таълими бошқармаси ҳолат бўйича расмий муносабат берди. 

Маълум қилинишича, ушбу ҳолат юзасидан Чирчиқ шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бўлими шу куннинг ўзида ўрганиш олиб борган ва қуйидагиларни аниқлаган. Ҳақиқиатдан ҳам мактабнинг 1-семинада ўқийдиган 435 нафар ўқувчилари иштирокида “9-май Хотира ва қадрлар куни” муносабати билан мактабнинг маънавий маърифий-ишлар ҳамда ўқув ишлари бўйича  директор ўринбосарлари  ташаббуси билан Чирчиқ шаҳридаги Трансформатор заводи ҳудудидаги ёдгорлик мажмуасига саёҳат уюштирилган.

Ўқувчилар ҳаракати давомида серқатнов кўчада тирбандлик юзага келган. Вазиятдан хабардор бўлган шаҳар Мактабгача ва мактаб таълими бўлими раҳбарияти шу вақтнинг ўзида ўқувчиларни дарсга қайтарган.

Ўқувчиларни махсус рухсатсиз дарс вақтида тадбирга жалб қилган мактаб маъмуриятига шаҳар Мактабгача ва мактаб таълими бўлими томонидан интизомий чора кўрилган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1