АсосийDunyo

Украина Москвага ўнлаб ҳарбий дронлар учирди (видео)

'Украина Москвага ўнлаб ҳарбий дронлар учирди (видео)'ning rasmi

30 май куни эрталаб Москвага дронлар ҳужум қилди. Бу ҳақда пойтахт мэри Сергей Собянин маълум қилди

“Шаҳардаги барча фавқулодда хизматлар воқеа жойида ишламоқда. Улар ҳодиса тафсилотларини ўрганишмоқда. Айни вақтда ҳеч ким жиддий шикастланмаган. Сиздан фақат расмий манбаларга таяниш ва тасдиқланмаган маълумотларни тарқатмасликни сўрайман”, — дейилади шаҳар мэрининг хабарида.

Собянин, шунингдек, хавфсизлик нуқтаи назаридан дрон урилган икки уйнинг бир нечта подъездларидаги аҳоли фавқулодда хизматлар давомида эвакуация қилинганини айтди. Дронлар айнан қаердаги уйларга зарар етказганига Москва мэри аниқлик киритмади.

Москва вилояти губернатори Андрей Воробёв Москвага яқинлашаётган бир нечта учувчисиз учоқлар уриб туширилганини айтди. Унинг таъкидлашича, эрталаб вилоятнинг айрим ҳудудлари аҳолиси портлаш овозларини эшитган, ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими ишга тушган.

База хабарига кўра, Москва вилоятида ўндан ортиқ дрон уриб туширилган, уларнинг аксарияти — Истра, Красногорск ва Одинцово туманларида.

    Бошқа янгиликлар