Янгиҳаёт туманида субсидия асосида 25 та тикув машинаси олиб беришни ваъда қилган фирибгар ушланди

ЖИНОЯТ 30.05.2023, 20:14
Янгиҳаёт туманида субсидия асосида 25 та тикув машинаси олиб беришни ваъда қилган фирибгар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Янгиҳаёт туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро У.С. (муқаддам судланган) фуқаро Н.С.нинг ишончига кириб,  унга тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйишда танишлари ёрдамида 25 та тикув машинаси олиш учун субсидия ажратиб бериши эвазига 2 000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги аниқланган. Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1