1

Самарқандда 120 минг долларга ер сотаётган шахс қўлга олинди

ЖИНОЯТ 31.05.2023, 20:17
Самарқандда 120 минг долларга ер сотаётган шахс қўлга олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Нуробод туман бўлими томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда “Ch.M.” фермер хўжалиги раҳбари Ш.Р. хўжаликнинг 1,5 гектар ер майдонини фуқаро Д.С.га фирибгарлик йўли билан 120 000 АҚШ долларига сотишга келишиб, шундан 60 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Департаментнинг Мирзо Улуғбек туман бўлими томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Х.Т. (муқаддам судланган) ва бошқалар ўзаро тил бириктириб, Қашқадарё вилояти, Кўкдала тумани ҳудудидан деҳқон хўжалиги юритиш учун ажратилган 1 гектар ер майдонини фуқаро М.Я.га гўёки юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида унинг номига расмийлаштириб бериши эвазига 20 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шу каби, Департаментнинг Тўрткўл туман бўлими томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаролар Р.Х. ва Л.Р. Элликқалъа тумани, “Истиқлол” МФЙ ҳудудидаги 12 сотих ер майдони фуқаро М.С.га 14 000 АҚШ долларига сотишга келишиб, 6 000 АҚШ доллари ва 92 млн сўмни олган вақтида ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1