Тошкент шаҳар Учтепа туманида 8 та машина иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ хабар берди.
Хабарда айтилишича, 31 май куни соат 21:00 ларда Учтепа тумани ТҲАЙ - Заргарлик кўчалари кесишган чорраҳада 8 та транспорт воситаси иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси кузатилган. Хусусан,
ЙТҲ оқибатида Lacetti автомашинаси ҳайдовчиси тан жароҳати олиб, шифохонага олиб кетилган. Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан дастлабки суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.