1

Метрода бегона қизга шилқимлик қилган йигитлар қамалди

ЖАМИЯТ 01.06.2023, 13:51
Метрода бегона қизга шилқимлик қилган йигитлар қамалди

Ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлган йигитларнинг Тошкент метрополитенида қиз болага қилган шилқимлиги юзасидан бугун очиқ суд мажлиси бўлиб ўтди. Бу ҳақда Олий суд Матбуот котиби хабар берди.

Унда Т. Р. (2001 йил Қашқадарё вилоятида туғилган, талаба) ва К. К. (2001 йилда Андижон вилоятида туғилган, талаба) га оид маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш кўриб чиқилган.  

Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2023 йил 1 июндаги қарорига кўра Т. Р. ва К. К. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 41-1-моддаси (шаҳвоний шилқимлик қилиш) 1-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир қилган деб топилиб, ушбу кодекснинг 32-моддаси (маъмурий жавобгарликни оғирлаштирувчи ҳолатлар) 4-қисми тартибида уларнинг ҳар бирига 5 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

Ушбу қарордан норози тарафлар қонунда белгиланган тартиб ва муддатда Тошкент шаҳар судининг апелляция инстанциясига шикоят бериш ва протест билдиришга ҳақлилиги маълум қилинади.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1