Эрон ШҲТга қачон тўлақонли аъзо бўлиши айтилди

ДУНЁ 02.06.2023, 08:42
Эрон ШҲТга қачон тўлақонли аъзо бўлиши айтилди

Эроннинг Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо бўлиш жараёни июль ойида якунланади. Бу ҳақда Эрон Ислом Республикаси Ташқи ишлар вазири Ҳусайн Амир Абдуллоҳийн  баёнот берди.

“Биз ташкилотнинг июль ойида бўлиб ўтадиган навбатдаги саммитида Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига тўла ҳуқуқли аъзо бўламиз”, дейди Ҳусайн Амир Абдуллоҳийн

Эслатиб ўтамиз, 2022 йил 15-16 сентябрь кунлари Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган ШҲТ саммитида Эрон Президенти Иброҳим Раисий ҳам иштирок эган. Саммитда Эрон ШҲТга аъзо давлат мақомини олиши бўйича мажбурият меморандуми имзоланган. Тегишли мажбуриятларни бажаргандан сўнг, мамлакат ташкилотга аъзо бўлишнинг расмий тартибини якунлайди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1