Самарқандда ошпаз аёл боғча овқатидан норози бўлиб, тасвирга олаётган оналарга ташланди (видео)

ЖАМИЯТ 02.06.2023, 09:26
Самарқандда ошпаз аёл боғча овқатидан норози бўлиб, тасвирга олаётган оналарга ташланди (видео)

Кеча Самарқанд вилояти Жомбой туманида боғча овқатидан норози бўлиб, тасвирга олаётган оналарга ошпаз аёл ташлангани акс этган видео тарқалгани ҳақида хабар берган эдик

 Вилоят Мактабгача ва мактаб таълим бошқармаси ҳолат юзасидан тўлиқ маълумот берди

Унга кўра, видеолавҳа вилоят Мактабгача ва мактаб таълим бошқармаси ишчи гуруҳи томонидан ўрганилди. Мазкур ҳолат 2023 йил 30 май куни тушлик пайтида содир бўлган. Ўрганиш жараёнида ҳақиқатан ҳам тушлик учун ажратилган таомномада кўрсатилган озиқ-овқат маҳсулотлари қозонга тўлиқ солинмагани аниқланди. 

Шу сабабли ҳамда ташкилот ошпази тарбияланувчининг онасига нисбатан қўпол хатти-ҳаракатлари учун қонунчиликда белгиланган тартибда у билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинди. 

Бундан ташқари, ташкилот директори билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилиш юзасидан ҳужжатлар тайёрланмоқда. Шунингдек, ташкилотнинг тегишли масъулларига интизомий жазо чораларини қўллаш бўйича ҳужжатлар ҳуқуқий марказга хулоса олиш учун тақдим этилди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1