Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Чирчиқ шаҳар бўлими томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда “CH.D.” МЧЖ раҳбари Р.Н. “1-А.” УКга қарашли бинони ижара шартномаси асосида фойдаланиб келиб, ўзининг моддий жавобгарлигида бўлган 300 метр рельс ва 1 дона қурилиш кранини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганлиги аниқланган. Бу ҳақда Департамент Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
02.06.2023 10:46
Чирчиқда унитар корхонанинг 207,3 млн сўмлик мулкини ўзлаштирган МЧЖ раҳбари қўлга тушди
