Жиноят ишлари бўйича Термиз шаҳар судида Исроил Худойбердиев (1981 йилда Сурхондарё вилоятида туғилган, Термиз шаҳар ҳокими лавозимида ишлаган) ва бошқалар (жами 18 нафар судланувчи) га оид жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича очиқ суд жараёни бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақда Олий суд Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Судланувчилар Жиноят кодексининг 25,167, 167, 168, 184, 28,205, 205, 206, 28,209, 209, 210 ва 229-4-моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбланмоқда.
"Қўшимча маълумот суд жараёни якуни бўйича берилади" дейилади хабарда.
02.06.2023 16:50
Термиз шаҳрининг собиқ ҳокими ва яна 18 кишининг суди бўлмоқда
