“MY5” телеканали журналисти Нозимжон Тешаевни номаълум шахс ҳақорат қилгани ва журналистик фаолиятига тўсқинлик қилгани хабар берилганди.
Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасининг маълум қилишича, 1993 йилда туғилган М.Я. жамиятда юриш-туриш қоидаларини менсимасдан Н.Тешаев билан оғзаки жанжаллашиб, жамоат тартибини бузган.
Мазкур ҳолат юзасидан Мирзо Улуғбек тумани ИИО ФМБ томонидан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўгрисидаги кодексининг 183-моддаси (“Майда безорилик”) билан маъмурий баённома расмийлаштирилган.
Ҳужжатлар ўрнатилган тартибда кўриб чиқиш учун жиноят ишлари бўйича туман судига тақдим этилади.






