1

“Мен 01 ман, ГАИ лар ушланглар мени, 6 бакал пиво ичганман” (видео)

ЖАМИЯТ 05.06.2023, 20:31
“Мен 01 ман, ГАИ лар ушланглар мени, 6 бакал пиво ичганман” (видео)

Самарқанд вилоятида тиктокер ўзининг автомашинасини бошқариш давомида TikTok ижтимоий тармоғида жонли эфир қилиб, унда Самарқанд вилояти Йўл патрул хизматларига ҳақоратомуз сўзлар билан мурожаат қилган. Тиктокерга нисбатан 10 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди. Бу ҳақда Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси Матбуот хизмати хабар берди

Тиктокер жонли эфирда спиртли ичимлик истеъмол қилгани ва уни қаердан топиш мумкинлигини айтган.

Хабарда айтилишича, вилоят ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган суриштирувлар натижасида мазкур ҳуқуқбузарликни содир этган 1998 йилда туғилган фуқаро топилиб, унга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилган.

Тиктокер қилган хатти-ҳаракатларига оид тўпланган ҳужжатлар кўриб чиқилиши учун Жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судига юборилган.

Маълум қилинишича, тиктокер йил бошидан бери 18 марта йўл ҳаракати қоидаларини бузиб, маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган. Унга нисбатан суд органлари томонидан 10 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1