АсосийJinoyat

Пискентда МЧЖ раҳбари тамғалари бўлмаган электр ҳисоблагич орқали жами 163,1 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланди

'Пискентда МЧЖ раҳбари тамғалари бўлмаган электр ҳисоблагич орқали жами 163,1 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланди'ning rasmi

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Пискент туман бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда  тезкор тадбир ўтказилди.

Унда “S.K.” МЧЖ раҳбари М.Х. электр тармоқлари корхонаси билан шартнома тузмасдан назорат тамғалари бўлмаган электр ҳисоблагич орқали жами 163,1 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.

Шу каби, Департаментнинг Қўшкўпир туман бўлими томонидан ЭТК ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган терговга қадар текширувда “A-V.” МЧЖ масъул шахслари И.А. қурилиши тугалланмаган оқава сув тармоғидаги сув насосини умумий фойдаланишдаги электр тармоғига ўзбошимчалик билан улаб, жами 122,1 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 185-2-моддаси (электр, иссиқлик энергияси, газ, водопроводдан фойдаланиш қоидаларини бузиш) ва 207-моддаси (мансабга совуққонлик билан қараш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
 

    Бошқа янгиликлар