АсосийDunyo

Қозоғистонда одамлар орасида куйдирги аниқланди

'Қозоғистонда одамлар орасида куйдирги аниқланди'ning rasmi

Қозоғистоннинг Жамбил вилоятида одамлар орасида куйдиргининг лаборатория томонидан тасдиқланган тўртта ҳолати аниқланди. Бу ҳақда “Zakon.kz” хабар берди.

Касалликнинг учта ҳолати Талас тумани Тамди қишлоғида, битта ҳолати эса Жуалинский тумани Колтоган қишлоғида кузатилган.

“Эпидемиологик анамнезда учта ҳолатда бемор хўжалик ҳайвонлари билан алоқада бўлгани кўрсатилган: беморлар ветеринария кўригидан ўтмасдан чорва молларини сўйишда қатнашган, инфекция омили эса касал қорамол гўшти бўлган. Касалликнинг яна бир ҳолатидаги инфексион манба эса аниқланмаган”, — дейилади хабарда.

Сибир яраси уй ҳайвонлари, жумладан, эчки, қорамол, қўй ва отларга таъсир қилиши мумкин бўлган оғир юқумли касалликдир. Одамларда куйдирги камдан кам учраса-да, у касал ҳайвонлар ва уларнинг тери, гўшти каби маҳсулотлари билан алоқа қилиш орқали юқади. Ҳозирги вақтда олиб борилаётган профилактика туфайли, айниқса, дунёнинг ривожланган мамлакатларида инфекциянинг тарқалиши сезиларли даражада камайган.

    Бошқа янгиликлар