АсосийDunyo

БМТ сунъий интеллектдан нотўғри фойдаланилаётганидан хавотирда

'БМТ сунъий интеллектдан нотўғри фойдаланилаётганидан хавотирда'ning rasmi

Ижтимоий тармоқлар ва турли рақамли платформалар одамларни боғлаш воситаси эмас, балки қўрқув ва дезинформация манбайи бўлиб бормоқда. Бу ҳақда БМТ бош котиби Антониу Гутерриш маълум қилди, дея хабар бермоқда Zamon.uz.

“Ҳозирда рақамли платформалардан илм-фанга путур етказиш, нотўғри маълумот тарқатиш ва нафратни қўзғатиш учун нотўғри фойдаланилмоқда”, — деди у.

У компьютер иловалари назоратдан чиқиб кетмаслиги, хавфсиз, ҳимояланган, ахлоқий ва инсон ҳуқуқлари бўйича мажбуриятларга жавоб берадиган барча чораларни кўришга чақирди. Бундан ташқари, БМТ Бош котибига кўра, давлатлар бунинг учун “шошилинч ва зудлик билан” чоралар кўришлари керак.

    Бошқа янгиликлар