Олий Мажлис Сенатида Сирдарё вилоятидан бўшаб қолган ўрин учун сайлов бўлиб ўтди. Бу ҳақда Марказий сайлов комиссияси матбуот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, Сирдарё вилояти, Гулистон шаҳридаги вилоят ҳокимлиги биносида халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларининг қўшма йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Марказий сайлов комиссияси Раиси З.Низамходжаев иштирок этди.
Сайлов яширин овоз бериш йўли билан амалга оширилди. Сайлов натижаларига кўра Сирдарё вилояти ҳокими Акмал Махмудалиев Олий Мажлис Сенати аъзолигига сайланди.
Эслатиб ўтамиз сал аввал, Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов Олий Мажлис Сенати аъзолигига сайланган эди.