АсосийJamiyat

Ваниҳоят Ўзбекистонда ҳарорат пасаяди

'Ваниҳоят Ўзбекистонда ҳарорат пасаяди'ning rasmi

"Ўзгидромет" жорий ҳафтада Ўзбекистонда кутилаётган об-ҳаво маълумотини эълон қилди. 

Маълум қилинишича, бугун кундузи республика бўйича ёғингарчилик кутилмайди, фақат Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ва Навоий вилоятининг чўл ҳудудларида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Бугун ҳаво ҳарорати 36-41 даража, Сурхондарё вилоятида баъзи жойларда 42-45 даража атрофида бўлади.

Кавказ ҳудудларидан нисбатан бироз салқин ҳаво кириб келиши ҳисобига эртанги кундан иссиқ бироз пасаяди. Ҳаво ҳарорати иш ҳафтасининг охиригача 33-38 даража атрофида бўлади. Республиканинг энг чекка жанубида иссиқ ҳаво массасининг таъсири сақланиб туради. Ҳарорат асосан 39-41даража, Сурхондарё вилоятида ҳафта ўртасига келиб, баъзи жойларда 42-44 даржагача бўлади.

20 июнда Фарғона водийси вилоятларида, шунингдек кечаси ва эрталаб Тошкент вилоятида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.

Ҳафтанинг биринчи ярмида об–ҳавонинг беқарорлиги республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сақланиб туради – баъзи жойларда қисқа муддатли момақалдироқли ёмғирлар ёғади. Бугун куннинг иккинчи ярмида ва эртага баъзи жойларда ёмғир кучли ёғади, дўл ёғиши эҳтимолдан ҳолис эмас.

Бугун ва эртага республика бўйича баъзи жойларда, 23 июнда жанубда ва чўл ҳудудларда шамолнинг кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши кутилмоқда.

Пойтахтда ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди, фақат кечаси ва эрталаб 20 июнда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқий йўналишдаги шамол бироздан ўртачагача эсади, фақат бугун куннинг иккинчи ярмида шамол тезлиги 12-17 м/с гача кучайиши, баъзи жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 19 июнда 38-40о, кейинчалик иш ҳафтасининг охиригача 35-37 даража бўлади.

    Бошқа янгиликлар