1

Тошкентда 34 ёшли эркак 12 қаватли бинонинг лифт шахтасидан йиқилиб вафот этди

ЖИНОЯТ 21.06.2023, 17:52
Тошкентда 34 ёшли эркак 12 қаватли бинонинг лифт шахтасидан йиқилиб вафот этди

Жорий йилнинг 21 июнь куни соат тахминан 03:30ларда Янгиҳаёт тумани, Хушнуд МФЙ, 13-уй ёнидаги қурилиши тугалланмаган 12 қаватли бинонинг лифт шахтасидан фуқаро Б.Қ. пастга йиқилиб, ҳодиса жойида вафот этди. Бу ҳақда darakchi.uz'га Бош Прокуратура Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Аниқланишича, вафот этган шахс 1989 йилда Қашқадарё вилояти Касби туманида туғилган. У “Ғайрат Иншоат” МЧЖ қурилиш фирмасида ишчи сифатида ишлаб келган.

Маълум бўлишича, 21 июнь куни кеч соат 03:30ларда Янгиҳаёт тумани, Хушнуд МФЙ, 13-уй ёнидаги қурилиши тугалланмаган бинонинг 
12-қаватидаги лифт шахтасига бетон қуйиш ишида иштирок этиб, бетон қолипини шахтадан ажратиб олиш жараёнида, қолип кўтарма кранга илинмаганлиги натижасида пастга қулаб, ҳодиса жойида вафот этган.

Ҳолат бўйича Янгиҳаёт тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1