Бекободлик она учинчи эри билан "бахтли" яшаш учун ўз қизини ваҳшийларча бўғиб ўлдирди (видео)

ЖИНОЯТ 03.07.2023, 16:37
Бекободлик она учинчи эри билан "бахтли" яшаш учун ўз қизини ваҳшийларча бўғиб ўлдирди (видео)

Саккиз ёшли Сабина шум тақдирнинг қурбони бўлди. Унинг аянчли тақдирини эшитган қалб борки, ларзага келади. 

Бекободлик Сайёра ўзидан олти ёш катта эркакка турмушга чиқади. Орадан бир йил ўтиб эри хастликдан вафот этади. Аёл қизлик уйига эмас, бир қизи билан тоғасиникига қайтиб келади.

У уч йил ўтиб ўзидан 20 ёш катта эркакникида қизалоғи билан шаръий никоҳ асосида яшай бошлайди. Эри ўгай қизи билан жинсий эҳтиёжини қондириб келгани ошкор бўлгач, қамалиб кетади. Хўрланган она ва қиз яна кўчада қолади. Сайёра вақтинча биринчи эриникида яшай бошлайди. 

Учинчи бор ўз “бахтини” фарзанд кўрмаганлиги сабаб, олти марта уйланиб ажрашган эркак билан синаб кўришга мажбур бўлади. Унга турмушга чиқиб, қизи билан унинг уйида яшай бошлайди. Бу уйда қизига кун беришмайди. Уруш-жанжал билан ўтган кунлар бечорагина Сабинанинг йўқолиб қолиши билан якунланади. 

Йўқолиб қолган қизалоқнинг жасади кўп ўтмай 2021 йил 6 августда шоли майдонидан топилади. Жасадни онанинг ўзи топади ва аввалига буни кутилмаган фалокатдек қабул қилган бўлади. Ҳуқуқни ҳимоя қилувчи органлар ходимлари томонидан олиб борилган тадбирлар натижасида қизалоқ ўз онаси томонидан буғиб ўлдирилганлиги аниқланади. 

Аёл ҳақиқатдан ҳам ўз қизини турмуш тарзини яхшилаш, эри билан бахтли яшаш мақсадида ўлдирганини тан олади. 

Қотил она ўзининг бахтсизлигида Сабинани айблайди ва ундан қутилиш режасини тузади. Қизини шоли даласига олиб бориб, рўмоли билан буғиб азоблаб, ўта шавфқатсизлик билан ўлдиради. 

Маълум бўлишича, қизалоқ онасининг учинчи эри -  ўгай отаси томонидан ҳам мунтазам равишда жинсий зўрлаб келинган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1