Аргентина терма жамаоси етакчиси Лионель Месси ассоциацяи раҳбариятидан миллий терма жамоага “Интер” ҳужумчиси Мауро Икардини чақирмасликни сўради. Бу ҳақда 101 Great Goals портали хабар қилмоқда.
Маълумотларга кўра, Мауро Икарди “Торино” аъзоаси Макси Лопеснинг турмуш ўртоғи – Ванда Нарани ўз томонига оғдириб олгани учун Месси шундай илтимос билан мурожаат қилган. 29 ёшли футболчининг фикрича, бу ўз ҳамюрти, дўсти ва инсон нисбатан бўлган хоинлик ҳисобланади.
Маълумот учун, айни дамда Месси жароҳатидан фориғ бўлиш жараёнини бошдан ўтказмоқда. Катта эҳтимол билан “Барселона” ҳужумчиси “Манчестер Сити”га қарши ЕЧЛ гуруҳ босқичи 3-турида сафга қайтади.