1

Тошкент туманида йўловчилар 21 ёшли ҳайдовчини ўлдириб кетишди

ЖИНОЯТ 07.07.2023, 18:30
Тошкент туманида йўловчилар 21 ёшли ҳайдовчини ўлдириб кетишди

Мазкур ҳолат жорий йилнинг 26 июнь куни Тошкент вилояти Тошкент туманида содир бўлган. Бу ҳақда "Миллар" хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, 2001 ва 2007 йилда туғилган йигитлар олдиндан жиноий тил бириктириб, ўзганинг мулкини ўзлаштириш мақсадида Taxi мобил илова орқали 2002 йилда туғилган йигит бошқарувидаги машинани чақиртириб, Тошкент туманига олиб боришини сўраган.

Белгиланган манзилга олиб боргандан сўнг, гумонланувчилардан бири олдида бўлган пичоқ билан ҳайдовчига тан жароҳати етказган. Сўнгра гумонланувчи 2 йигит ҳайдовчининг телефонини олиб, воқеа жойидан қочиб кетган.

Ҳайдовчи маҳалладаги фуқаролардан ёрдам сўраган. Воқеага гувоҳ бўлган фуқаро ҳолатни қуйидагича изоҳлади:

"Ўғлимни кўтариб, кўчага чиқсам, мана бу ерга Nexia-3 машина тўхтади. Хотиним "пичоқлаб кетди" деб, бақириб қолди. Қарасам, у одам бўйнини ушлаб олганча, ёрдам сўради. Мен 102, 103 га телефон қилдим. Тирик эди, лекин бўйнидан кесиб ташланган эди".

Маҳалла раисининг таъкидлашича, марҳум ва гумонланувчилар Тошкент тумани "Шамсиобод" МФЙ ҳудудида истиқомат қилмаган. Улар Қашқадарё вилояти Деҳқонободдан бўлганлиги айтилмоқда.

Воқеа кузатув камераси ёзувларига тушиб қолган ва гумонланувчилар жуда тезкор тартибда топилган.

Бош прокуратура Матбуот котибининг маълум қилишича, ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 97-моддаси 2-қисми (қасддан одам ўлдириш) банди билан жиноят иши қўзғатилган. Гумонланувчилар ЖПКнинг 221-моддаси тартибида ушланган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1