АсосийJamiyat

Ипакчилик илмий-тадқиқот институти Андижонга кўчирилиши мумкин. Жамоатчилик фаоллари ва маҳаллий аҳоли нимадан хавотирда?

'Ипакчилик илмий-тадқиқот институти Андижонга кўчирилиши мумкин. Жамоатчилик фаоллари ва маҳаллий аҳоли нимадан хавотирда?'ning rasmi

Ўзбекистон президентининг 2023 йил 24 февралдаги қарори ҳамда 6 июндаги фармонигаасосан Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси ҳузуридаги Ипакчилик илмий-тадқиқот институти Тошкентдан Андижоннинг Марҳамат туманига кўчирилмоқда. Институт жойлашган ҳудуд — Шайхонтоҳур туманидаги ”Ипакчи” МФЙ аҳолиси муассаса атрофидаги 18 мингга яқин дарахтнинг кейинги тақдиридан хавотирда.

Илмий тадқиқот инситути директори фикрига кўра, ўтмишда мазкур институт майдони қарийиб 100 гектар майдонни эгаллаган. Ҳудудда жуда кўп дарахт тутлар бўлган. Аҳоли кўпайиши ортидан институт майдони тенг 5 баробарга қисқартирилиб, дарахт массаси йўқ қилинган ва ўрнида қурилиш объектлари бунёд этилган.

Мазкур хабардан сўнг бир гуруҳ жамоатчилик фаоллари дарахтларни сақлаб қолиш кераклигини айтиб чиқишди.

”Микрафон кўтарган аёл” блоги админи Азиза Қурбонова жамоатчиликдан тоза ҳаво учун ёрдам сўради.  У ўз саҳифасида қуйидагича пост қолдирди:

“Чўл ичра ям-яшил ҳудуд. Пойтахтда бундай манзарани топиш қийин, тўғрими?

Бу манзара муваққат ҳам бўлиши мумкин…

“Ипакчилик” - Шайхонтоҳурнинг энг машҳур ва гавжум маскани. 7 минг хонадон яшайди. Ипакчилик илмий тадқиқот институтига тегишли 20 гектар ҳудудда 18 мингта тут, чинорлар, ноёб тут коллекцияси, манзарали дарахтлар бор. Аммо яқинда институт Президент қарори билан Андижонда янги очилган факультетга кўчиб кетади. Унинг ишлаб турган ва эски биноси, улкан боғ ўрни эса тез орада тендерга қўйилади. Маҳалла аҳолиси хавотирда: шаҳарнинг жазирамаси, чангидан асраб турган 80 йиллик боғ тақдири нима бўлади? Эртага бу ерни тадбиркорлар олса, дарахтлар йўқ бўлиб кетмайди деб ким кафолат беради? Келажак авлод учун бу боғни асраб қолайлик деб мурожаат қилишмоқда. Чунки, ҳукуматнинг бу ҳудудга қандай режаси борлиги номаълум. Турли миш-мишлар юрибди, дейди фаоллар.

Шаҳримизнинг кичик ўпкасини асраб қолайлик”.

 

Экология, атроф-муҳитни мухофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирининг маслаҳатчиси Расул Кушербаевнинг маълум қилишича, вазирлик масъуллари томонидан Тошкент шаҳридаги Ипакчилик илмий-тадқиқот институти ҳудуди ва плантациясидаги дарахтлар ҳолати ўрганилди.

"Тармоқларда муҳокама қилинган масалани жойига келиб ўрганябмиз. Ипакчилик институти Андижонга кўчирилар экан аҳоли хавотирида асос бор. "Бу институт кўчирилиши муносабати билан бу ердаги дарахтлар нима бўлади?", деган савол бор. Вазирлик сифатида дарахтлар кеслиши ва кўчирилишига қаршимиз. 

Бу ерга келишимиз билан ҳар бир дарахтни хатловдан ўтказиш бўйича гуруҳ тузилди. Гуруҳ эртадан бошлаб Институт ҳудудидаги барча дарахтлар қайта хатловдан ўтказишни бошлайди. Бирорта ҳам дарахт кесилишига йўл қўйилмайди. Биз буни назоратга оламиз. Келгусида қандай лойиҳа амалга оширилишидан қатъий назар дарахтларни сақлаб қолган ҳолда амалга оширилиши керак деган позициядамиз. Бу бўйича таклифимизни ҳукуматга ва бунга масъул идораларга тақдим этамиз.

Аҳоли ҳам кейинчалик бу ерни боғ ёки хиёбонга айлантириш таклифини  билдирган экан. Аҳолини бу таклифини ҳам қўллаб-қувватлаймиз ва улар билан биргаликда биз ҳам ваколатли идораларга таклифимизни берамиз. Айни пайтда маҳаллий ҳокимлик бу бўйича қандай позициядалиги бизга номаълум, лекин биз бу таклифни табиатни сақлаб қолиш, "Яшил макон" доирасидаги ишларнинг узвий давоми деб биламиз. Асосийси, аҳоли ушбу масалада бефарқ бўлмаганлигидан ҳурсандмиз", — дейди у.

 

    Бошқа янгиликлар