АсосийЖАМИЯТ

Тошкент метросининг учта йўналишида электр узилиши кузатилди

Ҳодиса поездлар ҳаракатига ҳамда бекатлардаги ёритиш тизимлари фаолиятига таъсир кўрсатган.

'Тошкент метросининг учта йўналишида электр узилиши кузатилди'ning rasmi

Бугун, 4 июнь куни Тошкент шаҳри электр тармоқларида юзага келган юқори кучланишдаги узилиш сабаб пойтахт метросининг бир нечта йўналишида қисқа муддатли носозлик кузатилди.

Тошкент метрополитени маълум қилишича, соат 12:41 атрофида шаҳар электр таъминотидаги узилиш оқибатида метронинг «Ўзбекистон», «Чилонзор» ва «Юнусобод» йўналишларида электр энергияси таъминоти вақтинча тўхтаб қолган.

Қайд этилишича, ҳодиса поездлар ҳаракатига ҳамда бекатлардаги ёритиш тизимлари фаолиятига таъсир кўрсатган.

Метрополитен маълумотига кўра, вазият зудлик билан назоратга олинган. Электр таъминоти тўлиқ тиклангунга қадар захира генераторлари ишга туширилган.

Айни вақтда поездлар ҳаракати масъул мутахассислар назорати остида амалга оширилмоқда. Ҳодиса оқибатларини бартараф этиш ва электр таъминотини тўлиқ тиклаш ишлари давом этмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Мирзиёев Гонконг билан визасиз тартиб жорий этиш масаласини муҳокама қилди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 09:39

    Мирзиёев Гонконг билан визасиз тартиб жорий этиш масаласини муҳокама қилди

    Билдирилишича, учрашув аввалида Ли Цзячао давлат раҳбарига Хитой Раиси Си Цзиньпиннинг самимий саломи ва эзгу тилакларини етказди.

    'Ўзбекистонда темирйўл чипталари танқислиги кучайди: талабнинг 30 фоизи қондирилмаяпти'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 08:25

    Ўзбекистонда темирйўл чипталари танқислиги кучайди: талабнинг 30 фоизи қондирилмаяпти

    "Таҳлилларга кўра, темирйўл чиптаси харид қилиш истагини билдирган фуқароларнинг камида 30 фоизи мавжуд дефицит сабабли чипта сотиб олиш имкониятига эга эмас", деди Маҳкамов.

    'Мирзиёев Жапаровни БМТ Хавфсизлик Кенгашига сайлангани билан табриклади'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 06:46

    Мирзиёев Жапаровни БМТ Хавфсизлик Кенгашига сайлангани билан табриклади

    Суҳбат аввалида давлат раҳбари Садир Жапаров ва қардош қирғиз халқини Қирғизистоннинг 2027–2028 йилларда БМТ Хавфсизлик Кенгашининг доимий бўлмаган аъзоси этиб сайлангани муносабати билан самимий муборакбод этди.

    'Толибон Россиядан ҳаво мудофаа тизимлари ва дронлар сотиб олмоқчи'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 06:31

    Толибон Россиядан ҳаво мудофаа тизимлари ва дронлар сотиб олмоқчи

    Покистоннинг Афғонистон ҳудудига эҳтимолий ҳарбий интервенцияси ҳақидаги хабарлар фонида Кобулдаги Толибон маъмурияти ҳам хавфсизлик масалалари бўйича фаол ҳаракат қилмоқда.

    'Ўзбекистон аҳолисининг қарийб 56 фоизини меҳнатга лаёқатлилар ташкил этмоқда'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 04:28

    Ўзбекистон аҳолисининг қарийб 56 фоизини меҳнатга лаёқатлилар ташкил этмоқда

    Меҳнатга лаёқатли ёшдан катталар сони эса 4,6 миллион нафар бўлиб, аҳолининг 12,1 фоизини ташкил қилган.

    'Уч вилоятда 18 мингдан ортиқ гиёҳвандлик ўсимлиги йўқ қилинди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ 03.06.2026 17:13

    Уч вилоятда 18 мингдан ортиқ гиёҳвандлик ўсимлиги йўқ қилинди

    Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.