АсосийЖАМИЯТ

Ўзбекистонда темирйўл чипталари танқислиги кучайди: талабнинг 30 фоизи қондирилмаяпти

"Таҳлилларга кўра, темирйўл чиптаси харид қилиш истагини билдирган фуқароларнинг камида 30 фоизи мавжуд дефицит сабабли чипта сотиб олиш имкониятига эга эмас", деди Маҳкамов.

'Ўзбекистонда темирйўл чипталари танқислиги кучайди: талабнинг 30 фоизи қондирилмаяпти'ning rasmi

Ўзбекистонда темирйўл соҳасидаги асосий муаммо ҳаракат таркиблари етишмаслиги бўлиб қолмоқда. Бу ҳақда Транспорт вазири Илҳом Маҳкамов Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 3 июнь куни бўлиб ўтган мажлисида маълум қилди.

Вазирнинг айтишича, бугунги кунда мавжуд поездлар таркибини тўлдириш учун камида 120 та вагонга эҳтиёж бор. Шу билан бирга, айрим йўловчи вагонларининг маънан эскиргани, санитар ҳолати талаб даражасида эмаслиги ҳамда юқори тезликдаги поездларга талаб юқорилиги чипта танқислигини келтириб чиқармоқда.

"Таҳлилларга кўра, темирйўл чиптаси харид қилиш истагини билдирган фуқароларнинг камида 30 фоизи мавжуд дефицит сабабли чипта сотиб олиш имкониятига эга эмас", деди Маҳкамов.

Унинг таъкидлашича, қўшимча поездлар қатновини йўлга қўйишга мавжуд темирйўл инфратузилмаси ҳам тўлиқ имконият бермайди. Хусусан, Тошкент – Самарқанд йўналиши юк ва йўловчи поездлари ҳаракати энг юқори даражада ташкил этилган участкалардан бири ҳисобланади. Шу сабабли мазкур йўналишда қўшимча рейслар ташкил этишда қийинчиликлар юзага келмоқда.

Вазир айрим ҳудудларда шаҳар атрофи поездлари ҳаракати йўлга қўйилмаганини, темирйўл вокзалларидаги сервис хизматлари сифати ҳам етарли эмаслигини қайд этди.

Мажлисда депутатлар байрам ва таътил кунларида транспортга бўлган талаб кескин ошиши олдиндан маълум бўлишига қарамай, қўшимча вагон ва рейслар етарлича ташкил этилмаётганига эътибор қаратиб, вазирдан аниқ ечимлар ҳақида сўради.

Илҳом Маҳкамовнинг билдиришича, ҳайит байрамлари даврида барча мавжуд ҳаракат таркиблари ҳисобидан поездлар сиғими 30 фоизгача оширилади. Бироқ бу ҳам талабни тўлиқ қондириш учун етарли эмас.

"Биз бор ҳаракат таркибимизни ишга соламиз, йўғини қўя олмаймиз. Шунинг учун янги вагон ва поездлар харид қилиш бўйича кенг кўламли дастур тасдиқланган. Молиялаштириш манбалари ҳам белгиланган. Лекин ҳаракат таркиблари кўпайиши билан бир вақтда темирйўлларнинг ўтказувчанлик қобилиятини ҳам ошириш талаб этилади", деди вазир.

Шунингдек, у онлайн чипта харид қилиш тизимидаги муаммоларни бартараф этиш учун техник инфратузилма модернизация қилинаётганини маълум қилди.

"Ўзбекистон темирйўллари» ва «Йўловчи ташиш» акциядорлик жамиятлари сервер ҳамда бошқа техник ускуналарни янгилаш ишларини олиб бормоқда. Бу йил мазкур муаммони тўлиқ ҳал қилишни режалаштиряпмиз", деди Маҳкамов.

Мажлисда йил якунига қадар Бухоро – Урганч – Хива йўналишида замонавий электропоездлар қатновини йўлга қўйиш режалаштирилгани ҳам маълум қилинди.

    Бошқа янгиликлар

    'Доллар курси кўтарилди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 11:41

    Доллар курси кўтарилди

    Марказий банки хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 25 июнь куни амалда бўладиган қийматини белгилади.

    'АҚШ Олий суди грин карта эгаларини депортация қилиш тартибини енгиллаштирди.'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 10:50

    АҚШ Олий суди грин карта эгаларини депортация қилиш тартибини енгиллаштирди.

    Олий суднинг айрим аъзолари ушбу қарорга қарши чиққан.

    '“Талаба Expo–2026” касблар кўргазмаси бўлиб ўтади'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 10:43

    “Талаба Expo–2026” касблар кўргазмаси бўлиб ўтади

    Жорий йилнинг 24–25 июнь кунлари “Келажакка қадам” дастури доирасида “Талаба Expo–2026” касблар кўргазмаси ташкил этилади.

    'Давлат идораларидаги комплаенс тузилмалари ҳимояси кучайтирилади'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 10:39

    Давлат идораларидаги комплаенс тузилмалари ҳимояси кучайтирилади

    Президент томонидан 22 июнда имзоланган тегишли Қонун билан давлат идоралари ва ташкилотлардаги комплаенс хизматларининг хавфсизлик кафолатлари белгиланди.

    'Мактабгача таълим йўналишида дуал таълимга қабул тугашига бир кун қолди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 10:07

    Мактабгача таълим йўналишида дуал таълимга қабул тугашига бир кун қолди

    Аризалар 25 июнь куни ҳам қабул қилинади ва шу санада рўйхатдан ўтиш якунланади.

    'Энди пора олганлар ва фирибгарлар муддатидан олдин озод қилинмайди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 08:34

    Энди пора олганлар ва фирибгарлар муддатидан олдин озод қилинмайди

    Мазкур ўзгаришлар коррупцияга оид жиноятлар учун жавобгарлик муқаррарлигини таъминлаш ва давлатга етказилган зарарнинг тўлиқ қопланишига эришиш мақсадида қабул қилинган.