АсосийЖАМИЯТ

Мирзиёев Жапаровни БМТ Хавфсизлик Кенгашига сайлангани билан табриклади

Суҳбат аввалида давлат раҳбари Садир Жапаров ва қардош қирғиз халқини Қирғизистоннинг 2027–2028 йилларда БМТ Хавфсизлик Кенгашининг доимий бўлмаган аъзоси этиб сайлангани муносабати билан самимий муборакбод этди.

'Мирзиёев Жапаровни БМТ Хавфсизлик Кенгашига сайлангани билан табриклади'ning rasmi

Бугун, 4 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров билан телефон орқали мулоқот қилди.

Суҳбат аввалида давлат раҳбари Садир Жапаров ва қардош қирғиз халқини Қирғизистоннинг 2027–2028 йилларда БМТ Хавфсизлик Кенгашининг доимий бўлмаган аъзоси этиб сайлангани муносабати билан самимий муборакбод этди.

Шавкат Мирзиёев мазкур натижа Қирғизистоннинг фаол ташқи сиёсати, шунингдек, минтақавий барқарорлик ва хавфсизликни таъминлаш борасидаги саъй-ҳаракатлари халқаро ҳамжамият томонидан юксак баҳоланаётганининг ёрқин ифодаси эканини таъкидлади.

Томонлар халқаро майдонда яқин мувофиқлаштирув ва ўзаро қўллаб-қувватлашни давом эттиришга тайёр эканликларини тасдиқлади.

Суҳбат давомида Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик ҳамда стратегик шериклик муносабатлари кейинги йилларда янги босқичга кўтарилгани мамнуният билан қайд этилди.

Шунингдек, олий даражада эришилган келишувларнинг амалий ижроси, хусусан, иқтисодиёт, транспорт, энергетика ва маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Президентлар бўлажак олий ва юқори даражадаги тадбирлар режаси юзасидан ҳам фикр алмашди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Ўзбекистонда темирйўл чипталари танқислиги кучайди: талабнинг 30 фоизи қондирилмаяпти'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 08:25

    Ўзбекистонда темирйўл чипталари танқислиги кучайди: талабнинг 30 фоизи қондирилмаяпти

    "Таҳлилларга кўра, темирйўл чиптаси харид қилиш истагини билдирган фуқароларнинг камида 30 фоизи мавжуд дефицит сабабли чипта сотиб олиш имкониятига эга эмас", деди Маҳкамов.

    'Толибон Россиядан ҳаво мудофаа тизимлари ва дронлар сотиб олмоқчи'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 06:31

    Толибон Россиядан ҳаво мудофаа тизимлари ва дронлар сотиб олмоқчи

    Покистоннинг Афғонистон ҳудудига эҳтимолий ҳарбий интервенцияси ҳақидаги хабарлар фонида Кобулдаги Толибон маъмурияти ҳам хавфсизлик масалалари бўйича фаол ҳаракат қилмоқда.

    'Ўзбекистон аҳолисининг қарийб 56 фоизини меҳнатга лаёқатлилар ташкил этмоқда'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 04:28

    Ўзбекистон аҳолисининг қарийб 56 фоизини меҳнатга лаёқатлилар ташкил этмоқда

    Меҳнатга лаёқатли ёшдан катталар сони эса 4,6 миллион нафар бўлиб, аҳолининг 12,1 фоизини ташкил қилган.

    'Уч вилоятда 18 мингдан ортиқ гиёҳвандлик ўсимлиги йўқ қилинди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ 03.06.2026 17:13

    Уч вилоятда 18 мингдан ортиқ гиёҳвандлик ўсимлиги йўқ қилинди

    Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

    'Ўрик қоқиси орасига яширилган 13 килограмм героин чегарада аниқланди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ 03.06.2026 13:11

    Ўрик қоқиси орасига яширилган 13 килограмм героин чегарада аниқланди

    Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Айни пайтда тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

    'АҚШда ноқонуний пойга уюштирган ўзбекистонликлар қўлга олиндими?'ning rasmi

    ЖАМИЯТ 03.06.2026 12:20

    АҚШда ноқонуний пойга уюштирган ўзбекистонликлар қўлга олиндими?

    Билдирилишича, ҳодисада 6 нафар Ўзбекистон фуқаролари қўлга олинган.