АсосийJamiyat

Андижонда ҳам ёш болани итлар талаб, тишлади

'Андижонда ҳам ёш болани итлар талаб, тишлади'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда болани итлар галаси тишлагани ҳақида хабарлар тарқалди. Андижон вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси ҳолат ҳақида расмий маълумот берди. 

Маълум қилинишича, 2023 йил 9 июль куни Хўжаобод туманининг "Мустақилликнинг 30 йиллиги" маҳалласида бир неча итлар галаси холасининг яшаш хонадонига меҳмонга келган, Пахтаобод тумани Қорашох МФЙ Янги чекларда яшовчи 17.10.2018 йилда туғилган, вояга етмаган фуқаро Б. Я, ушбу маҳаллада ташкил этилган, аҳоли яшаш ҳудудидан узоқда жойлашган чиқинди ташлаш жойига яқин ҳудудда қаровсиз ҳолатда ўйнаётган вақтда итлар Б. Я ни тишлаб олганлиги натижасида бир неча жойидан тан жароҳат олган.

Вилоят марказидаги шифохонада даволанаётган боланинг умумий аҳволи нисбатан қониқарли, ҳушида, ўзи мустақил овқатланмоқда, ҳаракатланмоқда.

Болада ўнг юзи, иккала қулоқ супраси, чап ўмров соҳаси, кўкрак қафаси орқа юзаси, иккала елка, думғаза соҳасида ит тишлаган жароҳатлари бор, даволаниш жараёнлари вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи ва тиббий марказ директори назоратига олинган, болада қутуриш аломатлари йўқ.

Эслатиб ўтамиз, жорий йил 8 июль куни Самарқанд шаҳрининг Набиев-4 кўчасида ҳам итлар галаси ёш болага ҳужум қилган эди. Кейинроқ, болага ташланган итларнинг эгасига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг  110-моддаси (Ит ва мушук боқиш қоидаларини бузиш) билан маъмурий баённома расмийлаштирилди.

    Бошқа янгиликлар