АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси 2023 йил учун одам савдоси бўйича ҳисоботини эълон қилди.
Баёнотда мамлакат ҳукумати одам савдосига барҳам бериш бўйича минимал стандартларга тўлиқ амал қилмаётганини, бироқ бу борада жиддий саъй-ҳаракатларни амалга ошираётганини таъкидланади.
Ҳисоботда айтилишича, CОВИД-19 пандемиясининг, агар мавжуд бўлса, унинг одам савдосига қарши курашиш қобилиятига таъсирини ҳисобга олган ҳолда, ҳукумат аввалги ҳисобот даврига нисбатан саъй-ҳаракатларнинг умумий ошганини кўрсатди.
Айтишларича, бу ҳаракатлар қуйидагиларни ўз ичига олади:
- кўпроқ одам савдогарларини тергов қилиш, жиноий жавобгарликка тортиш ва судлаш;
- хориждаги меҳнат муҳожирларини қўллаб-қувватлашни кучайтириш;
- одам савдоси қурбонлари учун Ўзбекистондаги ягона бошпана учун маблағ кўпайтирилди.
Бироқ, ҳукумат бир қанча муҳим соҳаларда минимал стандартларга жавоб бера олмади, дейди элчихона.
Мажбурий меҳнатни биринчи ҳуқуқбузарлик учун маъмурий ҳуқуқбузарлик сифатида белгиловчи амалдаги қонунлар самарали ижро этилишига тўсқинлик қилишда давом этди.
Марказий ҳукумат пахта йиғим-теримида мажбурий меҳнатни тақиқлашни давом эттирган бўлса-да, баъзи маҳаллий амалдорлар бу амалиётга миллий тақиқни бузган ҳолда пахта етиштириш учун норасмий квоталар жорий этишда давом этган, бу эса пахта йиғим-теримида мажбурий меҳнатни рағбатлантиришни сақлаб қолишга ёрдам берган бўлиши мумкин.
Вазиятни яхшилаш учун мамлакат ҳукуматига қуйидаги тавсиялар берилди:
- Жиноят кодексининг 148-моддаси 2-қисмининг катталарга нисбатан мажбурий меҳнатни биринчи марта содир этган шахсларга нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги вариантини бекор қилиш ва бундай ҳуқуқбузарлик жиноий жавобгарликка тортилишини таъминлашга қаратилган ўзгартиришлар киритилиши;
- тайинланган вазирликлар ва маҳаллий мансабдор шахсларга жабрланувчининг расмий мақомини беришга рухсат бериш орқали жабрланувчини аниқлаш жараёнини соддалаштириш, шунингдек, одам савдосининг потенсиал қурбонларини аниқлаш, уларни даволанишга юбориш ва фуқаролик жамияти билан бу жараёнда ҳамкорлик қилиш учун барча биринчи ёрдам ходимларини ўқитиш;
- Пахта квоталари бўйича ҳукумат томонидан қўйилган тақиқни қатъий татбиқ этиш ва маҳаллий ҳокимиятларга фуқароларни маҳаллий даражада сафарбар қилиш учун босим ўтказиши мумкин бўлган шунга ўхшаш амалиётларни тақиқлаш ҳамда барча фуқароларнинг меҳнатда иштирок этишдан “рад этиш ҳуқуқи”ни билишини таъминлаш бўйича саъй-ҳаракатларни кучайтириш;
- тегишли тартибларга риоя қилиш, одам савдоси билан боғлиқ жиноятлар бўйича тергов, таъқиб ва судловлар сонини кўпайтириш ва одам савдоси билан шуғулланган шахсларга, шу жумладан, шерик бўлган давлат органлари ходимларига тегишли жазоларни бериш, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларини одам савдосига қарши курашиш қонунчилиги бўйича ўқитишни кучайтириш;
- фуқаролик жамияти ва касаба уюшмалари вакилларининг эркин фаолият юритишини таъминлаш, жумладан, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг касаба уюшмалари ташкил этилишига халақит бермаслигини таъминлаш, одам савдосига қарши курашувчи нодавлат нотижорат ташкилотларини рўйхатга олишни тартибга солиш ва кенгайтириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш ҳамда уларнинг ишини осонлаштириш.
Шунингдек, мамлакат ҳукумати ҳимоя чораларини қисқартиргани қайд этилган. Расмийлар 2022-йилда 93 нафар одам савдоси қурбонини аниқлаган бўлса, 2021 йилда бу кўрсаткич 175 нафарни ташкил этган.






