АсосийJamiyat

Канизанинг арзи етиб борди: хонандани ҳақорат қилган йигит суд қилинди (видео)

'Канизанинг арзи етиб борди: хонандани ҳақорат қилган йигит суд қилинди (видео)'ning rasmi

Аввалроқ хонанда Каниза видеомурожаат билан чиқиб, уни ижтимоий тармоқда ҳақорат қилган йигитга чора кўрилмаётганини айтиб, қонунлар ишламаслиги ҳақида арз билан чиққанди

Хонанда ҳолат бўйича тегишли орган ходимларига мурожаат қилган, бироқ самараси бўлмаган. Унинг қонунлар ишламаётгани ҳақидаги арзидан сўнг, айбдор суд залига жалб қилинди. Суд ҳақида "Марказий студия" дастурида лавҳа берилди. 

Маълум бўлишича, 20 ёшли судланувчи асли қашқадарёлик бўлиб, Тошкент Техника университети талабаси. У бир неча ойлардан бери "Инстаграм"да Канизани турли, куракда турмайдиган сўзлар билан ҳақорат қилиб келган. Судда йигит қилган ишига пушаймон эканини билдирди. 

Суд судланувчини Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 41-моддаси 1-қисми билан айбли деб топди. Унга базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 баравари (6 миллион 600 минг сўм) миқдорида жарима белгиланди. 

 

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар