1

Ўзбекистоннинг учта ҳудудида танишлари орқали "права" олиб беришни ваъда қилганлар ушланди

ЖИНОЯТ 24.07.2023, 16:54
Ўзбекистоннинг учта ҳудудида танишлари орқали "права" олиб беришни ваъда қилганлар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Когон туман бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда  тезкор тадбир ўтказилди. Бу ҳақда Департамент Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Унда фуқаро Д.А. фуқаро М.С.нинг ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун бўладиган имтиҳондан ўтказиб қўйиши эвазига 450 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Департаментнинг Шуманай туман бўлими томонидан ДХХ ва ИИВ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро А.У. фуқаро М.К.га гўёки юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб бериши эвазига 3 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шу каби, Департаментнинг Элликқалъа туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро Н.Т. 3 нафар фуқарога юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб бериши эвазига жами 750 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги аниқланиб, Н.Т. томонидан 4,7 млн сўмнинг қайтарилиши процессуал тартибда расмийлаштирилган. 

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1