Абдуқодир Ҳусанов Европа клубига ўтди

СПОРТ 25.07.2023, 08:14
Абдуқодир Ҳусанов Европа клубига ўтди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси фаолиятини Францияда давом эттиради.

Абдуқодир Ҳусанов бугун тиббий кўрикдан ўтди ва Франция вице-чемпиони "Ланс" клуби билан 4 йиллик шартнома тузди. Ҳамюртимиз "Ланс"да 25-рақам остида тўп тепади.

Абдуқодир Ҳусанов Франция чемпионатида ўйнайдиган биринчи ўзбекистонлик футболчига айланади. "Ланс" ўтган мавсум Франция чемпионатида иккинчи ўринни олган ва янги мавсумда Европа Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичида иштирок этади.

"Ланс" клуби билан шартнома тузганимдан бахтлиман. Машғулотларда бор кучим билан ишлайман ва менга имконият берилган ҳар бир дақиқадан унумли фойдаланишга интиламан. Янги клубим сафида майдонга тушишни сабрсизлик билан кутяпман", - деди Абдуқодир Ҳусанов шартнома тузганидан сўнг championat.asia сайтига.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1