АсосийJamiyat

Сурхондарёлик 10 ёшли қиз Испанияда халқаро танловда олтин медални қўлга киритди

'Сурхондарёлик 10 ёшли қиз Испанияда халқаро танловда олтин медални қўлга киритди'ning rasmi

10 ёшли сурхондарёлик ўқувчи Испанияда бўлиб ўтган халқаро танловда барчани ҳайратга солиб, олтин медаль соҳибига айланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги хабар қилди.  

Маълум қилинишича, жорий йилнинг 10-13 июль кунлари Испаниянинг Лорет де Мар шаҳрида ёш мусиқачилар ўртасида “Sea sun festival” халқаро танловида Сурхондарё вилояти, Термиз шаҳридаги 15-мактабнинг 5-синф ўқувчиси Чарос Абсоатова муваффақиятли иштирок этиб, олтин медаль соҳибаси бўлди.

10 ёшли ўқувчи қиз йигирмадан ортиқ давлатдан келган иқтидорли ёш мусиқачилар ўртасида ўзбек миллий чолғу санъатини моҳирлик билан намойиш этди. "Дутор" йўналиши бўйича ўзбек миллий куйларидан "Роҳат" ва "Лазги" попури куйларини ижро этди.

Қайд этилишича, Чарос дутор чалиш сирларини устози, Халқ таълими аълочиси Муҳаббат Шодиевадан ўрганиш учун Термиз шаҳридан Шерободга қатнайди.  Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов кўмагида халқаро танловда иштирок этган иқтидорли ўқувчи ўз ижроси билан барча иштирокчилар таҳсинига сазовор бўлди.

 

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар