Аввалроқ ижтимоий тармоқларда Бухоро ва Сурхондарё вилоятларида қурилиш ишлари муносабати билан кўп сонли дарахт ва буталарнинг кесилаётгани ҳақида хабартар қалганди.
Экологик партия марказий кенгаши Ижроия қўмитаси раиси Абдушукур Хамзаев бошчилигидаги Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳамда маҳаллий Кенгаш депутатлари, олим ва мутахассилардан иборат ишчи гуруҳ Сурхондарё ва Бухоро вилоятларида дарахт кесилиши билан боғлиқ ҳолатни ўрганиш бўйича ҳудудга борди.
Маълум қилинишича, Сурхондарё вилояти худудида 21,8 мингта, Бухоро вилояти ҳудудида 28,9 мингта, қарийиб 51 минг тупга яқин кўп йиллик манзарали дарахтлар лойиҳа доирасида кўчириб ўтказиш ва кесишга тушган.
Қайд этилишича, ишчи гуруҳ томонидан Ўзбекистондаги бугунги экологик ҳолат инобатга олиниб ҳамда жамоатчиликнинг ҳақли эътирозларига сабаб бўлган ушбу лойиҳани соҳа мутаҳассислари иштирокида ўзгартириш ва дарахтларга зарар етказмаслик бўйича мазкур автомобиль йўлини реконструкция қилаётган пудратчи ташкилот мутасаддилари таклифлар берилган.






