1

Бухорода 15 минг доллар эвазига Мексика орқали АҚШга жўнатишни ваъда қилган фуқаро ушланди

ЖИНОЯТ 02.08.2023, 16:52
Бухорода 15 минг доллар эвазига Мексика орқали АҚШга жўнатишни ваъда қилган фуқаро ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бухоро вилоят бошқармаси томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда  тезкор тадбир ўтказилди. Бу ҳақда Департамент Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Унда фуқаро Д.Х. фуқаро Ш.С.ни 15 000 АҚШ доллари эвазига танишлари ёрдамида Мексика давлати орқали Америка Қўшма Штатларига жўнатишини айтиб, олдиндан 7 500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 25,168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1