Самарқанд ва Бухорода ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилиб, пул олаётганлар ушланди

ЖИНОЯТ 02.08.2023, 17:41
Самарқанд ва Бухорода ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилиб, пул олаётганлар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Самарқанд шаҳар бўлими томонидан ДХХ ва ИИБ ходимлари билан  ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилди. Бу ҳақда Департамент Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Унда фуқаро А.Н. 2 нафар фуқарони “Nukus innovatsion instituti” Самарқанд филиалига 2-босқичга ўқишга киритиб қўйиш эвазига 1 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шу каби, Департаментнинг Когон шаҳар бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаролар Г.С. ва Б.А. фуқаро З.Б.ни танишлари ёрдамида  Ғиждувон туман Абу Али ибн Сино номидаги жамоат саломатлик техникумига ўқишга киритиб қўйиш эвазига 1 000 АҚШ долларини олган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1