Тошкентда киберромантика ортида яширинган 20 ёшли аёлнинг фириблари фош этилди

ЖИНОЯТ 03.08.2023, 21:09
Тошкентда киберромантика ортида яширинган 20 ёшли аёлнинг фириблари фош этилди

Тошкент шаҳри Янгиҳаёт туманида яшовчи 40 ёшли Б.Р.нинг банк картасидан 600.000 сўм миқдоридаги пул маблағлари номаълум шахс томонидан фирибгарлик йўли билан ўзлаштирилган. Бу ҳақда Киберхавфсизлик маркази хабар берди.

Тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, мазкур жиноятни Қашқадарё вилояти, Китоб туманида яшовчи 20 ёшли (аёл) М.Ў. содир этганлиги аниқланган.

Унга кўра, М.Ў. жабрланувчи Б.Р. билан “Телеграм” мессенжерида “Luiza” номли профили орқали танишиб, унга интим хизмат кўрсатиши учун олдиндан 600.000 сўм миқдоридаги пулларни ўзининг фойдаланувидаги бошқа шахс номига расмийлаштирилган банк картасига ўтказдириб олиб, ёзишмаларни ўчириб юборган ва аккаунтини “қора рўйхат”га киритиб қўйган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “г” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, М.Ў.нинг содир этилиб, фош этилмай қолган бошқа шу турдаги жиноятларга алоқадорлигини текшириш мақсадида тергов, тезкор-қидирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Қонунга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “г” бандидаги жиноий хатти-ҳаракатлар учун 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1