АсосийSport

Бугун Тошкентда футбол бўйича Мираброр Усмонов халқаро хотира турнири бошланади

'Бугун Тошкентда футбол бўйича Мираброр Усмонов халқаро хотира турнири бошланади'ning rasmi

Бугун Тошкентда футбол бўйича ўсмирлар ўртасида Мираброр Усмонов халқаро хотира турнири (Mirabror Usmanov Memorial Cup-2023) бошланади, деб  хабар бермоқда ”Дунё” АА.

15 ёшгача бўлган ўсмирлар ўртасида ташкил этилаётган мусобақада Ўзбекистон, Саудия Арабистони, БАА ва Черногория жамоалари ўзаро  баҳс олиб боради.

Мусобақанинг тантанали очилиш маросими ва 1-тур учрашуви бугун соат 19:00 пойтахтимиздаги «Бунёдкор» стадионида ўтказилади. Унда Ўзбекистон  ва  БАА ўсмирлар терма жамоалари ўзаро беллашадилар.

    Бошқа янгиликлар