1

Янги ўқув йилига энг яхши тайёргарлик кўрган вилоят номлари маълум бўлди

ЖИНОЯТ 29.08.2023, 15:53
Янги ўқув йилига энг яхши тайёргарлик кўрган вилоят номлари маълум бўлди

Бухоро, Самарқанд ва Хоразм вилоятлари мактабларида янги ўқув йилига энг яхши тайёргарлик кўрилган. Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси ахборот хизмати раҳбари Мафтуна Саидова маълум қилди.

Республикадаги жами 9978 та умумтаълим мактаблардан 7039 тасида 2023/2024 янги ўқув йилига тайёргарлиги, санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига  (СанҚваН) риоя қилиниши устидан назорат ўтказилди.

Умумтаълим мактабларидан жами 5398 таси янги ўқув йилига тайёр ҳолатга келтирилган,  1612 тасида тайёргарлик ишлари давом этмоқда, 29 тасида таъмирлаш, жиҳозлаш, тайёргарлик ишлари олиб борилмаётганлиги аниқланди. 

Умумтаълим мактабларда санитария қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйган 2752 нафар масъул шахсга нисбатан маъмурий чоралар (жарималар) қўлланилган, 78 та умумтаълим мактаблар иш фаолияти вақтинча тўхтатилган.

 1768 нафар ишчи-ходимлар тиббий кўрикдан ўз вақтида ўтмагани сабабли ишдан вақтинча четлаштирилган. 
 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1